Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!
Олий ва профессионал таълим барча ходимларни, бутун халқимизни улуғ айём – Наврўз байрами билан самимий табриклаймиз!
Бу йилги Наврўз муқаддас Рамазон ойида, унинг табаррук фазилатларига уйғун ҳолда ўтаётгани байрамга алоҳида руҳ, ўзгача файз ва қувонч бағишламоқда.
Қалбларимиз шодликка тўлган шундай барокатли кунларда юртимиз мўмин-мусулмонларини, бутун ислом умматини Рамазони шариф билан яна бир бор қутлаб, жамики пок ниятларимиз ижобат бўлишини тилаймиз.
Шарқона янги йилимиз муборак бўлсин! Наврўзи оламнинг қадами қутлуғ келсин! Бугун жонажон юртимизга гўзаллик ва нафосат, яшариш ва янгиланиш, меҳр ва оқибат байрами бўлмиш Наврўз Сизга қўёш ҳароратини, келажакга бўлган умид-ишонч ҳисларини, улкан хурсандчиликлар ва ижобий ўзгаришларни олиб келсин!
Мана шу қутлуғ кунда Сиз азизларга, сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, ишларингизга ривож тилаймиз.
Фасли навбаҳор ҳар бир оилага, элу юртимизга тинчлик ва фаровонлик, бахту саодат олиб келсин!
Барча эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!
Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!
Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Тошкент вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқарма бошлиғи Насиба Кулбекова ва бошқарма жамоаси