9- май «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан маънавий- маърифий тадбир ташкил этилди.
Жорий йил 8- май куни Олмалиқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида 9-май «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан «Номингиз дилларда мангу яшайди» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Хамширалик иши йўналиши 209-гуруҳнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан шеър, рақс ва сахна кўринишлари намойиш этилди.
Мазкур тадбирга ИИВ Малака ошириш институти жамоаси ва тингловчилари ташриф буюриб, жанговар чиқишлари билан тадбирнинг юқори савияда ўтишига хисса қўшдилар.
Тадбир сўнгида байрам муносабати билан ўтказилган расмлар танловида фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар техникум маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.