9- май «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан маънавий- маърифий тадбир ташкил этилди.
Жорий йил 8- май куни Олмалиқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида 9-май «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан «Номингиз дилларда мангу яшайди» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Хамширалик иши йўналиши 209-гуруҳнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан шеър, рақс ва сахна кўринишлари намойиш этилди.
❇️ Мазкур тадбирга ИИВ Малака ошириш институти жамоаси ва тингловчилари ташриф буюриб, жанговар чиқишлари билан тадбирнинг юқори савияда ўтишига хисса қўшдилар.
✅ Тадбир сўнгида байрам муносабати билан ўтказилган расмлар танловида фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар техникум маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.