2020 йил 20 февраль куни Тошкент вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармасида вилоят хокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Умаралиев рахбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасида профессионал таълим тизими олдига белгилаб берилган ишларнинг ижросини таъминлашга қаратилган давра сухбати ташкил этилди.
Вилоят хокимининг ўринбосари А.Умаралиев Тошкент вилояти касб-ҳунар коллежларида олиб борилаётган ишларни танқидий тахлил қилди, янги ташкил этилаётган касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумларни фаолиятига доир вазифаларни белгилаб берди.