2020 йил 25 июнь куни соат 10:00 да ТошДАУ биносида ZOOM дастури орқали Тошкент вилояти Олий таълим муассасалари, Тошкент вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда 2019-2020 ўқув йилининг 9-синфни битираётган 41715 нафар, 11-синфни битираётган 35712 нафар битирувчилари ҳамда ўрта махсус касб-ҳунар коллежи битирувчилари ва уюшмаган ёшларини 2019-2020 ўқув йилида таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш масаласи бўйича онлайн брифинг ўтказилди.
Брифингда сўзга чиқдилар:
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати «Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича» доимий комиссияси раиси, Загиота тумани 22-сайлов округи депутати, Тошкент давлат аграр университети ректори, академик Сулаймонов Ботиржон Абдушукирович
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти маънавий-марифий ишлари бўйича проректори Бобоходжаев Кудратжон
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўқув ишлари бўйича проректори, доцентАхмедов Икром Акромович
Тошкент вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Закиров Абдурасул Кабирович,
Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи, профессор Рахмонқулова Наргиз Хаджиакбаровна
Тошкент давлат аграр университети қошидаги академик лицей директори, доцент Турдибоева РаноЭшовна
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши раиси Ғуломжон Артиков
Оммавий ахборот воситалари вакиллари
Туман ва шаҳар халқ таълими бўлимларида ташкил этилган аудиторияларида туман ва шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари, ўрта махсус касб-хунар таълими ҳудудий координаторлари ҳамдаТошкент вилояти Ёшлар иттифоқи Кенгашининг туман ва шаҳар раислари ва битирувчи ўқувчилар иштироқ этдилар.
Оҳирида битирувчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.