Тошкент вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси томонидан 2020 йил 12 август куни «Янги ўқув йилига тайёргарликни бориши» тўғрисида масофавий вебинар ўтказилди.
Вебинарда Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси ходимлари, Бошқарма бошлиғи А. Закиров, вилоят хокимлигининг котибият мудири З.Миргазиева, таълим муассасалари директорлари,ёшлар ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирок этдилар.
Бошқарманинг бош мутахассиси С. Хамракулова таълим муассасаларида маънавий маърифий ишларни ташкил этиш юзасидан маъруза қилди. Бошқарма бошлиғи А. Закиров ҳамда З. Миргазиева томонидан тадбир иштирокчиларига кун тартибидаги масалалар юзасидан вазифалар белгилаб берилди.
Вебинар кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.
- Ёшлар билан ишлаш ва маънавий-маърифий йўналишида янги ўқув йилига мўлжалланган намунавий иш режани ишлаб чиқиш ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари.
- Янги инновацион технологиялар асосида амалиётчи психологлар иш фаолияти самарадорлигини ошириш.
- Талабалар турар жойларида яшовчи ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, улар фаолиятини тўғри ташкил этиш ва бошқаришда тарбиячи-навбатчилар ўрни ва роли.
- Ўқувчи ёшларнинг таълим ва тарбия олишида гуруҳ мураббийлари фаолиятини тўғри ташкил этиш.
- Таълим муассасаларида ташкил этилган Хотин-қизлар маслаҳат Кенгашлари намунавий иш режасини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш механизмлари.