YANGILIKLAR
Домой / Без рубрики / Кимё ва биология таълимини ислоҳ қилиш бўйича Президент қарори

Кимё ва биология таълимини ислоҳ қилиш бўйича Президент қарори

2020 йил 12 август куни  Ўзбекистон Республикаси Президенти

 “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги  ПҚ-4805-сон қарори тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ:

Республика бўйича кимё ва биология фанларига ихтисослашган 14та таянч мактаб ва 150та ихтисослашган мактаб ташкил этилади.

Бу 164та мактабнинг кимё ва биология ўқитувчилари ҳамда раҳбар кадрлари (директор ва ихтисослашган фан бўйича директор ўринбосари)нинг базавий тариф ставкасига нисбатан амалда белгиланган устама ҳақи  миқдори 2021 йил 1 январдан  бошлаб 50 фоизгача оширилиши  белгиланган.

Мактабларда кимё ва биология бўйича амалий машғулотлар кўпайтирилади.

Кимё ва биология фанларидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий этилади.

Имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга умумтаълим мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар мактаби ўқувчилари  давлат ОТМга ўқишга киришда кимё ва биология фанидан тест синови топширишдан озод этилади ҳамда унга тегишлилигига кўра кимё ёки биология фани учун белгиланган максимал балл берилади.

Кимё ва биология йўналишларига тегишли мутахассисликлар бўйича ўрта бўғин кадрларни тайёрлайдиган профессионал таълим муассасаларига  ишлаб чиқаришдан тармоқлари бириктирилди.

Тошкент вилояти бўйича:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг 2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба олий таълим муассасалари талабалари орасида кимё ва биология фанлари бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадаларини  ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.

Халқаро олимпиадалар ғолибларини бир марталик мукофотлаш ҳамда тегишли мутахассисликлар бўйича олий таълим муассасалари магистратурасига давлат гранти асосида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиш тизимини жорий этиш белгиланган. Уларнинг ўқитувчилари мукофотланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг:

олий таълим муассасаларининг кимё ва биология таълим йўналишлари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда кимё ва биология фанлари бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорларини магистратурага тегишли мутахассисликлар бўйича ўқишга ажратилган квота доирасида давлат грантлари асосида имтиҳонсиз қабул қилиш;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кимё ва биология йўналишларида кадрлар тайёрлаётган барча олий таълим муассасалари умумтаълим мактаблари битирувчи синфлари ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – олий таълим муассасаси) кимё ва биология фани бўйича ўзининг олимпиадасини ўтказиш ва 1-3 ўринларни эгаллаган ўқувчиларни олий таълим муассасасининг маблағлари ҳисобидан имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилган.

Шунингдек,

олий таълим муассасаларининг кимё ва биология таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассислигига қўшимча имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади;

олий таълим муассасаларининг кимё ва биология мутахассислигини аъло баҳолар билан тамомлаган магистрларни таянч докторантурага олий таълим муассасаларининг кенгаши қарори асосида имтиҳонларсиз тўғридан-тўғри квота доирасида қабул қилиш тартиби жорий қилинади.

Кимё ва биология ўқув адабиётларини яратиш бўйича танлов ўтказилиб, ғолибларга 100 млн сўмдан мукофот берилади.

Линора Гафарова

Тошвил КТРваМҲ Бошқармаси бош услубчи-маслаҳатчиси