❇️ 23 август куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан профессионал таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёргарлиги бўйича август семинари масофавий ZOOM орқали ўтказилди.
♻️ Август семинарида Тошкент вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси бошлиғи У.Тўхтаев, Бошқарма ходимлари хамда вилоятдаги барча профессионал таълим муассасалари директорлари иштирок этдилар.
✅ Семинарда профессионал таълим дастурларини такомиллаштириш, раҳбар ва педагог кадрларни малакасини ошириш, ўқитувчиларни методик қўллаб-қувватлаш, ўқувчиларни қабули, қишлоқ ҳудудларида ишга жойлаштириш учун кўникмаларни ривожлантириш , ўқув устахоналари янги ўқув йилига тайёрлаш ва жихозлар билан самарали фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.