“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик”
❇️ 30 август куни Тошкент вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси томонидан ZOOM орқали масофавий вебинар ўтказилди.
✅ Вебинарда худудий бошқарма бошлиғи У.Тўхтаев, Бошқарма ходимлари, вилоятдаги профессионал таълим муассасалари директорлари ва уларнинг барча ўринбосарлари иштирок этдилар.
🔰 Бошқарманинг бош мутахассиси С.Хамракулова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2021 йил 24 августдаги “Таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш ва “Мустақиллик дарси” ни ташкил этиш тўғрисидаги йиғилиш Баёни, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 26 августдаги 370-сон буйруғида белгиланган вазифалар ҳамда “Мустақиллик дарслари”ни ташкил этилиши бўйича тақдимот ўтказди.
✅ Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги ва янги ўқув йилини кўтаринки кайфиятда, юқори савияда ўтказиш юзасидан Бошқарма бошлиғи У.Тўхтаев бошчилигида чора-тадбирлар белгиланди.