❇️ 2024- йил 31 май куни Самарқанд шаҳрида профессионал таълим муассасалари ҳамда иш берувчи корхона ва ташкилотлар иштирокида “Дуал таълимни ташкил этишнинг афзалликлари” мавзусида Форум ўтказилди.
Форумда Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Отабек Султонбеков, Олий таълим, фан ва инновациялар бошқарма бошлиғи Насиба Кулбекова бошчилигида таълим муассасалари директорларидан иборат бўлган делегацияси иштирок этди.
❇️ Форумда Ўзбекистон профессионал таълим тизимида дуал таълим ташкил этиш имкониятлари, дуал таълимни ташкил этишда корхонанинг аҳамияти, иш берувчилар ва таълим берувчиларнинг инновацион механизмлари тўғрисида масалалар муҳокама қилинди. Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) лойиҳаси эксперти Ж.Курт томонидан “Дуал таълим бўйича Германия тажрибаси” тўғрисида тақдимот ўтказилди.
✅Форумни якунида таълим муассасалари директорлари ҳамда иш берувчи корхона раҳбарлари ўртасида дуал таълим бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланди.