YANGILIKLAR
Домой / Без рубрики / 1-октябр Ўқитувчи ва мураббийлар куни

1-октябр Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Муҳтарам устоз ва мураббийлар!

Қадрли олий ва профессионал таълим тизими раҳбарлари, ўқитувчилари, ишлаб чиқариш таълим усталари, ўз ҳаётини дунёдаги энг машаққатли ва шарафли ишга бағишлаб келаётган юртимиздаги таълим-тарбия соҳаси барча  ходимларини  1- октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами билан самимий муборакбод этамиз.

✨  Барчангизга шу шарафли йўлда олиб бораётган олижаноб фаолиятингизда ва шахсий ҳаётингизда янги ютуқ ва омадлар тилаймиз. Сизларга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, оилавий бахт, файзу барака, мехнатингизга ривож, эзгу ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Ҳамиша соғ-омон бўлинг, азиз устоз ва мураббийлар!

Ҳурмат билан,

Тошкент вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқарма  жамоаси