Ангрен университетининг «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ» факультети декани, техника фанлари бўйича фалсафа доктори Сохибов Исомиддин Юлдашовичнинг «Ангрен кўмир кони борт атрофи массивларида содир бўлаётган деформацион жараёнларнинг сабабларини баҳолаш» номли илмий китоби нашр қилинди.
Китоб Бутун жаҳон адабиёт, санъат, маданият ва ижтимоий фанлар академияси аъзоси, Ангрен университети ходими Ботир Дониёров томонидан «Ангрен ҳақиқати» ва «Улуғ йўл» газеталарида «Ангрен кўмир кони ҳақида янги илмий китоб» ҳамда, «Маркшейдерлик иши ҳақида янги ва яхши китоб» номли мақолалари билан кенг китобхонлар оммасига ҳавола қилинди.
Ҳозирги кунда соҳага бефарқ бўлмаган китобхонлар оммаси бетакрор илмий асар ҳақида ўзларининг фикрлари билан ўртоқлашмоқда.