Ангрен университети ректори Ш.А.Муталов бир томонидан ва иккинчи томонидан Ангрен шаҳар Ахборот-кутубхона маркази директори Г.Р.Сафарова ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида «КЕЛИШУВ» имзоланди.
Келишувнинг мақсади талабаларнинг билим салоҳиятини ошириш, кутубхона фондидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, биргаликда илмий, маърифий-маданий тадбирларни ташкил этиш ва бошқалар ҳақида бўлди.
Ўзаро «Келишув»га асосан Ангрен университетининг профессор- ўқитувчилари ҳамда талабалари эндиликда Ангрен шаҳар ахборот — кутубхона марказидан фойдаланиш ҳуқуқини тўлиқ қўлга киритдилар.