Ангрен университетида «Педагогика ва тиллар» факультети бошланғич таълим йуналиши БТ-110, 111 ва 112-гуруҳ талабаларини 2024-2025 ўқув йили VI-семестрдаги ўқув малакавий амалиётининг ҳисоботи бўлиб ўтди.
Тадбирни таълим муассасанинг ўқув ишлари бўйича проректори Мирбаббос Махмудов очиб берди.
Ҳар бир гуруҳ амалиёт бўйича ўзининг ҳисоботини баён қилди. Сўнг ҳар бир гуруҳ ўзбек халқ оғзаки ижодига таяниб эртак, масалларни театрлаштириб, қадимий ўзбек мусиқа асбоби чанқовузда ҳам ажойиб куй ижро қилдилар.
Мутаҳассис Ботир Дониёров ҳисоботларни таҳлил қилди ва бошланғич синфда ҳар бир ўқитувчи ўзбек халқ фольклоридан адабиётларни кўпроқ мутолаа қилишларини, ўқувчиларга дарс жараёнида сўзлаб беришларини тавсия этди.
Тадбир якунида талабалар амалиёт раҳбарлари Ёрқин Жўраев, Фазлиддин Қурбонов, Дилфуза Шодиева ҳамда Дилшода Маллаеваларга ўз миннатдорчиликларини изхор этдилар.