YANGILIKLAR
Домой / Без рубрики / Ангрен университетида янги китоб тақдимоти ўтказилди

Ангрен университетида янги китоб тақдимоти ўтказилди

2025 йил 4 куни Ангрен университетида Ангрен университети Илмий-услубий Кенгашининг 2025 йил 7 январдаги 3-сон қарорига биноан нашрга тавсия этилган, Халқаро адабиёт, санъат, маданият ва ижтимоий фанлар академияси, Бутунжаҳон халқ ижодкорлари уюшмаси аъзоси Ботир Дониёров муҳаррирлигида, бетакрор ижодкор Хасанова Хадича Ғофуровнанинг «Қадриятларга бахшида умр» номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Китоб номоддий маданий меросимиз бўлмиш халқ оғзаки ижодига бағишланган. Унда Хадича Ғофуровна томонидан йиғилган болалар ўйинлари, келин-куёларга тааллуқли урф-одатлар, унутилиб кетган маросимлар, мақоллар, маталлар, лапарлар, шеърий машқлари ҳамда номоддий маданий меросимизга бағишланган мақолалар киритилган.

 Хадича Хасанованинг бундан кейинги ижодий ишларига улкан зафарлар  тилаймиз!