23 август куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан профессионал таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёргарлиги бўйича август семинари масофавий ZOOM орқали ўтказилди.
Август семинарида Тошкент вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси бошлиғи У.Тўхтаев, Бошқарма ходимлари хамда вилоятдаги барча профессионал таълим муассасалари директорлари иштирок этдилар.
Семинарда профессионал таълим дастурларини такомиллаштириш, раҳбар ва педагог кадрларни малакасини ошириш, ўқитувчиларни методик қўллаб-қувватлаш, ўқувчиларни қабули, қишлоқ ҳудудларида ишга жойлаштириш учун кўникмаларни ривожлантириш , ўқув устахоналари янги ўқув йилига тайёрлаш ва жихозлар билан самарали фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.