12 январь куни Бўстонлиқ туман 2-сон касб-ҳунар мактабида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 12 ноябрдаги 101 сон буйруқ ижроси бўйича ҳамда Тошкент вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг 7 январь 2022 йилдаги 02-сон буйруғи ижроси бўйича педагогик ўқиш ташкил этилди.
Педагогик ўқиш жараёнида фан ўқитувчиларга «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020йил 4 сентябрдаги 465-сонли ҳамда 2021 йил 26 мартдаги 148-сон буйруқлари ижросини таъминлаш, профессионал таълим муассасаларида ишлаб чиқилган ўқув-меъёрий хужжатлар ва методик ишланмаларга ишлаб чиқарувчиларнинг муалифлик ҳуқуқлари, ўқув-методик ресурсларга муаллифлик гувохномалари ва сертификатлар бериш тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.