«Миллий қадриятлар билан маънавий камолот сари» шиори остида «Дўппилар ҳафталиги» давом этмоқда.
Жорий йил 31-октябрь куни Тошкент вилояти Олий таълим фан ва инновациялар бошқармаси томонидан тақдим этилган ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда маънавий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олмалиқ тиббиёт техникуми ўқувчи ёшлари иштирокида Миллий қадриятлар билан камолот сари» шиори остида «Дўппилар хафталиги» ўтказилмоқда.
Мазкур миллий қадриятларга бўлган ҳурматни ёшлар онгига ва қалбига сингдиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбирда «Дўппилар хафталиги» кўргазмаси ташкил этилиб, ўқувчи-қизлар томонидан миллий ўзбек оиласида қиз ва келинларнинг чиройига ўзгача кўрк бағишлаб турувчи миллий дўппиларнинг тарихи ва аҳамияти ҳақида гапирилди.
Тадбир юқори савияда ўтказилди.