Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020 йил 20 август куни ҳудудий бошкармалар методистлари учун онлайн давра сухбати ўтказилди.
Давра суҳбатини вазирликни Касб-ҳунар таълимини ўқув методик мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Алижонов Уткиржон Махамадалиевич олиб борди. Янги ташкил этилган профессионал таълимида ўқув методик фаолиятида ўзгаришлар тўғрисида батафсил тушунтириб берди.
Касб-ҳунар мактабларида, коллеж ва техникумларда ўқувчилар рейтинг дафтарчаси юритилмайди, ўрнига академик маълумотнома берилади.
Гуруҳларда ўқув журналлар янги шаклида бўлади ҳамда якин арафада электрон журналга ўтиш режалаштирилган.
Диплом қўлда ёзилмайди, термопринтер орқали чоп этилади.
Замонавий ахборот технологияларни жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда: серверлар харид қилинади, таълим муассасаларига оптик толали интернет ўтказилади, янги дастурий таъминот ишлаб чиқилади, масофавий таълим жорий этиш учун барча шароитлар яратилади.
Таълим муассасаларига ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқишда катта мустақиллик берилмоқда.
Касб-ҳунар мактабларида умумтаълим фанларидан мактаб дарсликлари билан ижара асосида фойдаланилади.
Профессионал таълими тизими ўқитувчилари, ходимлари, ўқувчиларига ўқув меъёрий ҳужжатлар билан фойдаланишда енгиллик яратиш учун prof.edu.uz портали яратилади.
Янги ўқув йилига тайёргарлик арафасида қўйидаги ишларга асосий эътибор берилиши лозим: инфратузилмани тайёрлаш; ўқув педагогик ҳужжатларни ишлаб чиқиш; ишлаб чиқариш амалиётларини ўтказиш жойларини аниқлаш ва шартномалар тўзиш; интернетга барча компьютерларни улаш; санитария эпидемиология талабларига риоя этилишини ташкил этиш.
Профессионал таълимда 22 соҳа мавжуд бўлиб, хар бир соҳа бўйича алоҳида, республика микёсида, Педагогик Кенгашлар тузилиб фаолият олиб боради.
Линора Гафарова
Тошвил КТРваМҲ Бошқармаси бош услубчи-маслаҳатчиси