Жорий йил 4-январь куни Олмалиқ Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида қишки таътилни мазмунли ўтказиш мақсадида махсус фан ўқитувчиси Г.Маматова томонидан жамоа ўртасида «Ижтимоий муносабат ва хулқ атвор ўзгаришига қаратилган мулоқот» мавзусида амалий семинар ўтказилди.
Семинарда Г.Маматова ИМХЎҚМ дан тиббий хизматларга бўлган талаб ва улардан фойдаланиш ҳажмини ошириш ҳамда муайян турдаги ижобий хулқ атворни изчил ва узоқ вақт давомида сақлаб қолишни такомиллаштириш учун фойдаланиш ва унинг бир неча даражаларда ишлаши, мулоқот воситалари, турлари, хулқ атвор ўзгариши босқичлари, асосий тамойиллари, мулоқот асослари ҳақида батафсил тушунчалар берди.
Семинарда ролли ўйинлар ва қизиқарли методлар билан фойдаланилди ва кўтаринки руҳда юқори савияда ўтказилди.
Семинар давомида техникум психологлари томонидан психологик тренинглар ташкил этилди.
Барча иштирокчилар семинардан мамнун бўлди.