⚡️⚡️Тошкент вилояти Олий таълим фан ва инновациялар бошқармаси тасарруфидаги «Профессионал таълим муассасаларида ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбир режаси» да белгиланган ёшлар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида «Ёшлар жиноятчиликка қарши» мавзусида видеороликлар танловини ташкил этиш вазифаси ижросини таъминлаш мақсадида Чирчиқ шаҳар касб-ҳунар мактаби ўқувчи ёшлари ўртасида ушбу долзарб мавзу асосида гуруҳлараро видеороликлар танлови ташкил этилди.
Барча гуруҳ ўқувчиларининг иштироки таъминланди, фаол иштирок этиб, «Энг яхши видеоролик» танлови ғолиби бўлган гуруҳлар касб-ҳунар мактаби маъмурияти томонидан Фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.