YANGILIKLAR
Домой / Без рубрики / «Юрт фидоийлари» жадидларга бағишланган кеча бўлиб ўтди

«Юрт фидоийлари» жадидларга бағишланган кеча бўлиб ўтди

2024 йилнинг 9 октябрь куни Тошкент вилоят Қурилиш соҳаси малакали мутаҳассисларни тайёрлаш марказида Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлими ташаббуси билан Ангрен университети ҳамкорлигида «Юрт фидоийлари» жадидларга бағишланган кеча бўлиб ўтди.

Тадбирда марказ бошлиғи, подполковник А.Х.Эргашев, Республика маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлими бошлиғи А.Т.Юсупов, Ангрен университети ходими — Бутун жаҳон маданият, санъат ва халқ ижодиёти академиясининг аъзоси  Б.А.Дониёров, 43-ўрта умумтаълим мактаби Ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси Б.Норалиев, Ангрен шаҳар АКМ раҳбари Г.Сафарова Г, «Энг яхши хизматлари учун» ҳамда «Юрт ифтихори» кўкрак нишони соҳиби, шоир, сухандон А.Турсунқуловлар иштирок этди.

Жадид сўзининг маъноси, жадидчилик ҳаракати, маърифат, таълим-тарбиянинг янги усули қандай эди ва жадидчилик билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларга кенг маълумотлар берилди.

 

Иштироқчилар  томонидан берилган саволларга аниқ, лунда жавоблар берилди. Кеча давомида жадидчиликка бағишланган видео роликлар  намойиш қилинди.

Тадбир  ниҳоясида фаол қатнашчилар совғалар билан рағбатлантирилди.