Домой / Без рубрики / «Юрт келажаги қонун — устуворлиги» номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

«Юрт келажаги қонун — устуворлиги» номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Бугун, 2024 йилнинг 10 декабрь куни Ангрен университетида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Давлатимиз мадҳияси қабул қилинган кунининг 32 йиллигига бағишланган «Юрт келажаги қонун — устуворлиги» номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни университетни Ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий ишлар бўйича I-чи проректор Равшанбек Нажмиддинов кириш сўзи билан очди.

Тадбир юрт, Она-Ватан, қомусимиз, матҳиямизни тараннум этувчи шеърлар, рақслар, саҳна кўринишлари билан давом этиб, Зойдуллохон Бурхонов, Ботир Дониёров, Аъзам Исмоилов, Нигора Газиева, Солия Гафурова ўз фикрларини баён этишди. Шоир, сухандон Атхам Адл Фидо шу кунларга бағишланган шеърларидан намуналар ўқиди. Тадбир бетакрор бўлиб, ноодатийлиги билан ажралиб турди.