YANGILIKLAR
Домой / «Китобдан бир умр миннатдорман» мавзусида суҳбат ўтказилди

«Китобдан бир умр миннатдорман» мавзусида суҳбат ўтказилди

Ангрен университети профессор-ўқитувчилари Ботир Дониёров ва Феруза Эшбоевалар томонидан Ангрен шаҳар 4-ўрта умумтаълим мактабида 15-январь куни ва Ангрен университети профессор-ўқитувчилари ҳамда талабаларининг «Бир ойда бир китоб» ташаббуси асосида «Китобдан бир умр миннатдорман» мавзусида суҳбат ўтказилди.

Тадбирда Ботир Дониёров томонидан «Китобсевар миллат» умуммиллий ғоясини амалга оширишда 100 та бадиий адабиётнинг роли ҳақида фикрини билдирди.

Феруза Эшбоева «Бир ойда бир китоб» ташаббуси ҳақида ўз фикрини билдирар экан, ўқувчиларни китобхонликка чорлади. Баҳор ойларида бўладиган учрашувгача мактабнинг 8″A» синф ўқувчиларидан Асадбек Насриддинов 10 та, Шохжахон Рахматжонов 5 та, Дилнура Элмуродова 5 та, Малика Хабибуллаева 1та, Нозанин Бахтиёрова ва бошқалар 5тадан бадиий адабиёт ўқишга ваъда бердилар. Саволларга  жавоблар берилди.