Ангрен университетида «Ўзбекистон — китобхонлар юрти» шиори остида V Республика «Китобхонлик ҳафталиги» ўтказилаётганлиги муносабати билан 22 апрель куни “Оилада отанинг тутган ўрни” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирни Халқаро адабиёт, санъат, маданият ва ижтимоий фанлар академияси, Бутунжаҳон халқ ижодкорлари уюшмаси аъзоси, Ангрен университети ходими, Ангрен шаҳар маънавият-маърифат тарғиботчиси Ботир Дониёров кириш сўзи билан очиб берди ва ўзбек оиласида отанинг тутган ўрни, уни қадр-қиммати ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Тадбирда Ангрен шаҳар «Бувижонлар мактаби» раҳбари Розия Ханаева, «Бувижонлар мактаби» раҳбар ўринбосари Динора Жамалиева, Ангрен шаҳар «Оқила аёллар» ташкилоти аъзоси Мукаррам Мамараззақова ҳамда Ангрен университети катта ўқитувчиси Дилфуза Шодиевалар иштироқ этди.
Улар ёш тингловчиларга бўлган ўзларининг бетакрор нутқларида ота-онага, қайнона-қайнотага, турмуш ўртоғига ҳурмат, оила муқаддаслиги ҳақида фикрларини ўз ҳаётларидан мисоллар келтириб уқтириб ўтдилар.