Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида “Конституциявий ислоҳотлар – бугунги кун талаби, эртанинг кафолати” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова иштирок этди. Семинар-тренинг давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрирдаги лойиҳаси мазмун-моҳияти ҳақида кенг маълумотлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг лойиҳаси жамиятимизнинг эволюцион ривожланишидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат эканлиги, бу иш мамлакат, миллат ва халқ сифатида кейинги қадамларимизни аниқлаб олиш учун ғоят аҳамиятли масала, адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадам эканлиги таъкидланди.
30 апрелга белгиланган Референдумда фаол иштирок этиш ҳар бир фуқаронинг ватанпарварлик бурчи ҳисобланади.
Тадбирда иштирок этган ТДТУ Олмалиқ филиали профессор-ўқитувчилар жамоаси ва талабалар семинар-тренингдан зарур ҳуқуқий билим ва маълумотга эга бўлдилар.