Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!
Профессионал таълим барча ходимларни, бутун халқимизни улуғ айём – Наврўз байрами билан самимий табриклаймиз!
Шарқона янги йилимиз муборак бўлсин!
Наврўзи оламнинг қадами қутлуғ келсин!
Бугун жонажон юртимизга гўзаллик ва нафосат, яшариш ва янгиланиш, меҳр ва оқибат байрами бўлмиш Наврўз сизга қўёш ҳароратини, келажакга бўлган умид-ишонч ҳисларини, улкан хурсандчиликлар ва ижобий ўзгаришларни олиб келсин!
Мана шу қутлуғ кунда сиз азизларга, сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, ишларингизга ривож тилаймиз.
Фасли навбаҳор ҳар бир оилага, элу юртимизга тинчлик ва фаровонлик, бахту саодат олиб келсин!
Барча эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!
Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!
Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқарма бошлиғи Кудратжон Юсупов ва бошқарма жамоаси