YANGILIKLAR
Домой / Без рубрики / Олий таълим тизимида 2021 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида

Олий таълим тизимида 2021 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида

Охирги йилларда асосий эътибор ёшларимизга олий таълим олиш учун кенг имконият ва шароит яратишга қаратилди. Натижада, ўтган 5 йилда 22 та хорижий ҳамда 21 та нодавлат олий таълим муассасалари ташкил этилиб, олийгоҳлар сони 65 тадан 156 тага етди, олийгоҳларга қабул 3 бараварга ортди.

Ёшларни олий таълим билан қамров даражаси 9 фоиздан 28 фоизга оширилди.
Жорий 2021 йилда ҳам самарали ишлар амалга оширилиб, 25 та янги олий таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилиб, давлат олий таълим муассасалари сони 106 тага етди.

2021 йилда 2 та филиал ва 3 та педагогика факультетлари негизида Педагогика институтлари, Тошкент давлат аграр университетининг Нукус ҳамда Термиз филиаллари ҳамда Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали алоҳида институтларга айлантирилди.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети унинг Бухоро ва Қарши филиалларига алоҳида институт мақоми берилди.

Шунингдек “Янги Ўзбекистон” университетининг ташкил этилганлиги бу иқтидорли ёшларимиз учун яратилган алоҳида имкониятдир.

Етакчи хорижий университетлар филиаллари ташкил этилди. Бунда “Санкт-Петербург давлат университети” филиали, Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети филиали, Қозон федерал университети филиали ҳамда Италиянинг Пиза университети филиалини алоҳида айтиб ўтмоқчиман.

Бундай салоҳиятли хорижий олийгоҳларнинг фаолияти маҳаллий олийгоҳларнинг ривожланишига ҳам ижобий таъсирини кўрсатмоқда.

Ёшларни олий таълим билан қамров даражаси 28 фоизга етказилиб, 170 минг нафардан ортиқ ёшларимиз олий таълимга қабул қилинди. Давлат грантлари 7 250 тага ёки 25 фоизга оширилди.
2022 йилда: Олий таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда ёшларни олий таълим билан қамров даражасини 32 фоизга етказиш мақсадида нодавлат олий таълим муассасалари сонини 25 тадан, жами олийгоҳлар сонини 160 тадан оширамиз.

Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институти, Андижон давлат чет тиллар институти фаолияти йўлга қўйилса, Навоий давлат кончилик институти негизида Навоий политехника университети ташкил этилади.