Олий ва профессионал таълимда ҳамкорлик
4 май куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман 1-сон касб-ҳунар мактаби олий таълим билан ҳамкорликда «Ёшларга замонавий касб-ҳунар ўргатиш — таълим соҳасининг муҳим йўналиши» мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказди.
Семинарда Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти, Тошкент Давлат аграр университети ва Чирчиқ Давлат педагогика университетининг мутахассис ўқитувчилари билан ҳамкорликда очиқ дарс ва мастер -класслар ўтказилди.
Тошкент вилоятининг барча профессионал таълим муассасаларидан вакиллари — ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари иштироқ этди. Ёш авлодда касбий компетенцияларни шакллантиришда бу каби ҳамкорлик алоқалари мухим ахамиятга эга.