YANGILIKLAR
Домой / Без рубрики / ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ

ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020 йил           20 август куни  янги ташкил этилган профессионал таълими тизими раҳбарларига  «Профессионал таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш ва маънавий-маърифий йўналишда амалга ошириладиган намунавий ишлар режаси тақдимоти» мавзусида масофавий ZOOM дастури орқали вебинар ўтказилди.

Вебинарда «2020/2021 ўқув йилида ёшлар бўйича ҳамда маънавий-маърифий йўналишда амалга ошириладиган ишлар бўйича намунавий режа»  тақдимотини Тошкент вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Сохибахон  Хамракулова намойиш этди. Тақдимотда ёшлар билан ишлаш асосий йўналишлар ёритилиб берилди.

Вебинарда барча иштироқчилар қизгин қатнашиб  маънавий-аҳлоқий тарбия ишлари самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирларни муҳокама қилиб ўз таклифларини бердилар.

Линора Гафарова

Тошвил КТРваМҲ Бошқармаси бош услубчи-маслаҳатчиси