Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан «Янги ўқув йилига тайёргарликни бориши тўғрисида» янги профтаълим тизими учун 2020 йил 11 август куни масофавий ZOOM дастур орқали вебинар ўтказилди.
Вебинарда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг мутасадди рахбарлари, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаларининг маънавий- маърифий ишлар учун масъул ходимлари, таълим муассасалари директорлари иштирок этдилар.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маънавий маърифий ва ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи Отабек Бозоров ҳамда бўлим бошлиғи Салохиддин Санақуловлар томонидан тадбир иштирокчиларига кун тартибидаги масалалар юзасидан вазифалар белгилаб берилди.
Вебинар кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.
- Ёшлар билан ишлаш ва маънавий-маърифий йўналишида янги ўқув йилига мўлжалланган намунавий иш режани ишлаб чиқиш ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари;
- Янги инновацион технологиялар асосида амалиётчи психологлар иш фаолияти самарадорлигини ошириш ;
- Талабалар турар жойларида яшовчи ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, улар фаолиятини тўғри ташкил этиш ва бошқаришда тарбиячи-навбатчилар ўрни ва роли;
- Ўқувчи ёшларнинг таълим ва тарбия олишида гуруҳ мураббийлари фаолиятини тўғри ташкил этиш;
- Таълим муассасаларида ташкил этилган Хотин-қизлар маслаҳат Кенгашлари намунавий иш режасини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш механизмлари.