Жорий йил 14-октябрь куни Олмалиқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида ўқувчи-ёшлар орасида муаммоларни ўрганиш, бартараф этиш ҳамда талаб ва таклифлар юзасидан «Рахбар ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда техникум директори М. Т. Сайимов ўқувчиларнинг билим, кўникма малакаларни пухта эгаллашлари борасида яратилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар, шунингдек мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўлларига тўхталиб ўтди.
Учрашув давомида ўқувчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб бериб, таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилинди.