Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар, қадрли ўқувчилар, азиз ватандошлар!
Сизларни муборак билан самимий табриклаймиз.
Юзингиз доимо ёруғ, йўлингиз равон, илм бериш ва илм олишдай шарафли ишларингиз бардавом бўлсин!
Ҳаммамизга аёнки, ислом дини – тинчлик, эзгулик ва инсонпарварлик динидир. Муқаддас китобларимизда
“Тинчлик-омонлик, ўзаро дўстлик ва аҳилликка интилиб яшаш – чин мўминга хос фазилатдир”, деб таъкидлангани ҳам бу фикрни тасдиқлайди.
Мана шу қутлуғ кунда Сиз азизларга, сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, хонадонларингизга файзу барака, ишларингизга ривож тилаймиз.
Илоҳим, барча эзгу ниятларимиз амалга ошсин!
Яратганимизнинг ўзи эл-юртимизни паноҳида асрасин!
Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!
Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи Кудратжон Юсупов ва Бошқарма жамоаси