Жорий йилнинг 8-октябрь куни Олмалиқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумининг кўнгилли ўқувчи ёшлари ташаббуси билан Олмалиқ шаҳар Чамбил МФЙ раиси Пўлатов Ўктам Қаҳрамонович иштирокида маҳаллада истиқомат қилувчи кам таъминланган оила ва ногиронлиги бор бўлган оилалардан хабар олиш ва уларни маънан ва руҳан қўллаб қувватлаш мақсадида уларнинг хонадонларига ташрифи ташкил этилди.
Ташриф давомида ўқувчи-ёшлар томонидан озиқ овқат махсулотлари тухфа этилди.