Тошкент вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси томонидан 2020 йил 6 август куни Бошқарма тасаруффидаги янги ташкил этилган 35 та касб-ҳунар мактаби директорлари учун 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ҳолати юзасидан масофавий, ZOOM дастури орқали вебинар ўтказилди.
Вебинарда Тошкент вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари У.Тўхтаев қабул жараёнини касб-ҳунар мактаблари кесимида таҳлил қилиб берди. 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини қабул қилиш жараёнлари онлайн тарзда kasb.edu.uz электрон платформаси орқали амалга оширилмоқда ва бугунги кунда 7670 нафар ўқувчи ҳужжат топширди, бу қабул режасига нисбатан (6660 нафар) 115% ташкил этди.
Тошкент вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Закиров касб-ҳунар мактабларини янги 2020/2021 ўқув ўқув йилига тайёргарлигини жойларга чиқиб ўрганилган натижаларини танқидий баён қилди ҳамда тайёргарлик ишларини олиб боришдаги долзарб масалаларни амалга ошириш чора-тадбирларида тўхталди.
Вилоятда 3та намунали профессионал таълим муассасалари ташкил этилмоқда, булар Олмалиқ шаҳар касб-ҳунар мактаби, Янгийул озиқ-овқат технологияси коллежи ва Чиноз хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми.
Олмалиқ шаҳар касб-ҳунар мактаби ва Чиноз хизмат кўрсатиш ва сервис техникумларида ўқувчиларга ётоқхона ва ошхона ташкил этиш масаласи қўйилди.
Янги профессионал таълим тизимига ўтиш жараёни янги ташкилий ва ўқув меёърий ҳужжатларини ишлаб чиқишни, малакали, кўп йиллик амалий иш стажига эга, ижодкор ва инновацион фикрлайдиган ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари ўқув жараёнига жалб этилишини, ўқув ишлаб чиқариш устахоналарининг санитария-гигиеник ва техник ҳолати, мавжуд жиҳозларнинг яроқлилиги, асбоб-ускуналарнинг бутлигини техник кўрикдан ўтказилишини, бугунги кун сиёсатини тарғиб этувчи замонавий стенд ва банерлар тайёрланишини, профессионал таълим муассасалари ахборот кутубхона марказларида тезкор интернет тизими ишлашини жорий этиш ва кутубхонанинг моддий техника базасини янада бойитишини, таълим муассасаларида инновацион хона (келажак хона)ларни ташкил этишни ўз ичига камраб олади.
Вебинар якунида таълим муассасалари томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.