Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 17 август куни ҳудудий бошқармаларнинг методистлари учун «Ўқув меъёрий ҳужжатлар асосида таълим жараёнини ташкил этиш учун ишчи ўқув режаларни ва ўқув жараёни графигини ишлаб чиқиш» мавзусида ZOOM дастури орқали вебинар ўтказилди.
Уткир Алижонов узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги янги Низомни аҳамияти, асосий вазифалари, мазмуни ва ушбу Низом асосида профессионал таълимни ташкиллаштириш ҳақида тақдимот қилиб берди.
Обиджон Сарманов намунавий ўқув меъёрий ўқув ҳужжатлар асосида ўқув режаларни ишлаб чиқиш бўйича йўрикнома берди.
Салохитдин Каххаров коллежлар ва техникумларда фан дастурларни ишлаб чиқишда уларни расмийлаштириш учун қўйилган талаблар билан таништирди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазириниг ўринбосари Муродулло Махмудович олдинги ва янги профтаълимни тубдан фарқ қилиши ва асосий вазифа сифатида таълим натижаси бўлганлигини вебинар ишроқчиларни эътиборини қаратди.
Линора Гафарова
Тошвил КТРваМҲ Бошқармаси бош услубчи-маслаҳатчиси