YANGILIKLAR
Домой / Без рубрики / «Ўзбекистон — китобхонлар юрти»

«Ўзбекистон — китобхонлар юрти»

Ангрен университеда «Ўзбекистон — китобхонлар юрти» шиори остида                      V Республика «Китобхонлик ҳафталиги» ўтказилаётганлиги муносабати билан 2025 йилнинг 23 апрель куни  “Юридик фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир ва ёзувчи Синдаров Комил Ойдиновичнинг асарлари” номли китоб кўргазмаси ҳамда «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида суҳбат ўтказилди.

Тадбир моҳиятини Халқаро адабиёт, санъат, маданият ва ижтимоий фанлар академияси, Бутунжаҳон халқ ижодкорлари уюшмаси аъзоси, Ангрен университети ходими, Ангрен шаҳар маънавият-маърифат тарғиботчиси Ботир Дониёров тўлиқ ёритиб берди.

Тадбирда И.Каримов номидаги техника университетининг доценти Б.Қаюмов, ўқитувчи Д. Исабекова ва МТС-23.9 гуруҳи талабалари фаол бўлишди, берилган саволларга ташкилотчи томонидан батафсил жавоблар берилди.