Домой / Без рубрики / Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Хитой Халқ Республикаси ўртасида ташкил этилган ўқув дастури якунига етди

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Хитой Халқ Республикаси ўртасида ташкил этилган ўқув дастури якунига етди

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Хитой Халқ Республикаси ўртасида ташкил этилган ўқув дастури якунига етди.

Жорий йил 29-ноябрдан 29-декабрга қадар ташкил этилган бир ойлик ўқув дастури самарали ва мазмунли ўз якунини топди.

Тадбирда Ўзбекистон Хитой ҳамкорлигида анъанавий тиббиёт алмашинувини ривожлантириш ва Ўзбекистон тиббиёт ходимларининг бошқарув қобилиятини ошириш борасида ташкил этилган ўқув дастуридан кўзланган мақсадга эришилган ҳолда ҳамкорлик ишлари тантанали равишда нишонланди.

Тадбирда Ўзбекистон делегацияси номидан Олмалиқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми директори Сайимов Махмуд Толибовичнинг бармоқ излари муҳрланиб,  Хитой ва Ўзбекистон ўртасида янги сахифа, яъни тариҳий китоб зарварақлари очилди ва Ўзбекистон — Хитой  давлатлари  ўртасида меморандум имзоланди.

Олмалиқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми директори М.Сайимовга  Халқаро сертификат тақдим етилди.